Иқтисод - 15:32 · 24.05.2022

Президент аҳоли ва тадбиркорликларни ёқилғи-энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев 24 май куни нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда давлат раҳбари, аввало, нефть-газ соҳасидаги трансформация жараёнига эътибор қаратиб, бу жараённи жадаллаштириш зарурлигини таъкидлаган. Халқаро консультантларни жалб қилиб, стратегик ёндашувларни белгилаб олиш, нефть-газ соҳасида ҳисоб-китоб механизмлари шаффофлигини таъминлаш вазифалари қўйилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Корхоналарни молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш орқали харажатларни қисқартириш, бошқарув тизимини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент йиғилишда тармоқ раҳбарларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергия манбалари билан узлуксиз таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ ишга тушириб, йўқотишларни бартараф этиш чоралари белгиланган. Ресурсларни ҳозирдан тежаш, муқобил энергиядан фойдаланишни рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланган.

Bugun — LIVE