Жаҳон - 18:05 · 24.05.2022

Қозоғистон пойтахтида аҳолини огоҳлантирувчи сиреналар ёқилади

Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳри бўйлаб 24 май куни сиреналар ёқилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Azattyq Rýhy»

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар департаменти аҳолини ваҳима қилмасликка чақирган. Сиреналар огоҳлантириш тизимининг тайёрлигини техник текширувдан ўтказиш мақсадида ёқилади.

Таъкидланишича, Нурсултонда «Ҳаммага диққат!» сигнали янграйди ва электр сиреналар ёқилади. Фавқулодда вазиятлар департаменти ахбороти телевизор ва радио орқали эшитилади.

«Ҳурматли шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари, Нурсултон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан ваҳима ва миш-мишларга берилмаслик, хотиржамликни сақлашни сўрайди», дейилган мамлакат ФВВ хабарида.

Аввалроқ Қозоғистонда янги ҳарбий бўлинмалар шакллантирилиши маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакатда ҳокимларнинг рейтинги йўлларнинг сифати билан ўлчаниши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE