Жаҳон - 19:46 · 24.05.2022

Қозоғистонда яшовчи хорижликларга ковид бўйича янги талаб қўйилди

Қозоғистонда уч ой ва ундан кўпроқ вақт яшаётган хорижликлар қайта эмланишдан ўтиши керак. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Қарорни республика бош санитария врачи тасдиқлаган. Ҳужжатда қайта вакцина олиши керак бўлган хавф гуруҳидагилар санаб ўтилган. Уларга тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари киритилган.

Маълумот ўрнида, Қозоғистонда 14 май куни «стелс-омикрон» штами тарқалаётгани айтилган. Жумладан, апрель–май ойларида ўтказилган ПЗР скринингда коронавирус инфекциясининг турли штамлари қайд этилган. Барча ҳудудларда BА.1 «омикрон» штами аниқланган ва бу бўйича кўрсаткич 98,6 фоизни ташкил қилган. Шу билан бирга, BА.2 «стелс-омикрон» 12 та ҳудудда 36,7 фоиз кўрсаткич билан қайд этилган.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус фонида номаълум безгак тарқалганди. Шунингдек, Шанхайда коронавирус сабабли метро фаолияти тўхтатилган.

Bugun — LIVE