Жаҳон - 16:37 · 24.05.2022

Россия президентига суиқасд уюштирилгани маълум қилинди

Россия президенти Владимир Путинга қарши суиқасд бўлгани маъум қилинди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов «Украинская правда» газетасига маълум қилди.

Фото: «Getty Images»

Келтирилишича, мазкур ҳаракат Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин амалга оширилган.

«Тахминан икки ой олдин рус босқинчилари етакчисига Кавказ вакиллари орқали суиқасд уюштирилган. Бу оммавий бўлмаган маълумот. Мутлақо муваффақиятсиз уриниш, лекин бу ҳақиқатан содир бўлган», — дейди Буданов.

Аввалроқ Украина разведкаси Россия президенти Путин оғир касал бўлгани, Россияда сиёсий раҳбарият ўзгаришига ҳозирданоқ тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган.

«Буларнинг барчаси Россия сиёсий раҳбариятининг ўзгаришига олиб келади. Путин жуда ёмон психо-эмоционал ва физиологик ҳолатдалигини айта оламан. Унда бир нечта жиддий касалликлар бор, булардан бири саратон», — деган Буданов.

Bugun — LIVE