Жаҳон - 21:32 · 24.05.2022

Россияда ўзбекистонлик аёл пичоқ жароҳати билан касалхонага ётқизилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи ўзбекистонлик аёл бел қисмдаги пичоқ жароҳати билан ўртача оғирликда касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «Комсомольская Правда»

Маълум қилинишича, аёл шифохонага 20 май куни кечки пайт олиб борилган. Унинг турмуш ўртоғи полицияга аёл музлаткич ёнига борганини, мувозанатни йўқотиб, унинг ичида турган ошхона пичоғига белини уриб олганини айтган. Воқеа жойидан ўткир буюм далил сифатида олинган.

Аниқланишича, жуфтлик миграция рўйхаида турмайди. Эркак бўлимга олиб кетилган ва у нерда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан протокол тузилган ва маҳбуслар учун махсус хонага жойлаштирилган.

Аввалроқ Россиядаги кафелардан бирида 30 ёшли ўзбекистонлик эркак пичоқланганди. Шунингдек, Россиядаги бозорлардан бирида 23 ёшли ўзбекистонлик пичоқлангани хабар берилган.

Bugun — LIVE