Жамият, Тошкент вил. - 19:31 · 24.05.2022

Тошкент вилоятида «Халқ банки»га тегишли «Damas» ЙТҲ содир қилди — видео

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2021 йил 13 октябрь куни «Damas» ва «Жигули» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 24 май куни ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Қайд этилишича, Авангард–Ўртасарой автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи Б.Т. бошқарувида бўлган «Damas» ҳамда ҳайдовчи У.А. бошқарувида бўлган «Ваз-2106» автомобиллари тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида йўловчи З.Э. енгил тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 27 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Б.Т. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузар Б.Т.дан Халқ банки Ўрта Чирчиқ филиали фойдасига 19 миллион 186 минг 42 сўм, Халқ банки Ўрта Чирчиқ филиалидан жабрланувчи А.А.нинг фойдасига 7 миллион 773 минг 294 сўм зарар ундирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 12 май куни 23 ёшли «Spark» ҳайдовчиси ва йўловчи автомобилнинг бетон устунга урилиши оқибатида вафот этганди.

Bugun — LIVE