Жаҳон - 14:39 · 24.05.2022

Туркия Сурияда ҳарбий операция бошлайди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат қуролли кучлари Сурияга қарши ҳарбий операция бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Al Arabiya»

Операциядан мақсад Сурия билан чегарадош жанубий ҳудуд бўйлаб хавфсизлик зонасини 30 километрга кенгайтириш ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар 26 майга режалаштирилган, Туркияга қарши ҳужумлар амалга оширилаётган ҳудудлар нишонга айланиши келтирилган.

«Туркия армияси ва разведка хизматлари тайёргарлик кўргандан сўнг, бу амалиётлар бошланади», — деган Туркия раҳбари.

Таъкидланишича, хавфсизлик зонасини кенгайтириш расмий Анқара назорати остида бўлмаган ва Сурия курдларининг ўзини-ўзи мудофаа кучлари бўлинмалари жойлашган Шимолий Сурия ҳисобланади. Туркия шу йўл билан Сурияда кўпроқ ҳудудларни қўлга киритиши мумкин, бироқ бунинг ортидан санкциялар қўлланилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияга тайёргарликни бошлаганди. Шунингдек,Россия Украинани Сурияга айлантиришни режалаштиргани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE