АҚШда ковиддан тузалган 18 ёшдан ошганларнинг деярли 20 фоизи сурункали касалликка чалинмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Фото: «ChristianaCare News»
Маълум қилинишича, 65 ёшдан ошганларда бу кўрсаткич 25 фоиздан юқори ҳисобланади. Ковиддан тузалганидан кейин бир ойдан бир йилгача беморларнинг тахминан 20 фоизида қуйидаги аломатлардан камида биттаси кузатилган: буйрак, юрак-қон томир муаммолари, нафас олишнинг қийинлашиши, мушак ва суяк оғриғи. Баъзи одамларда тромб пайдо бўлиш хавфи ортган.
Бундан ташқари, ковиддан тузалганларда ўпка эмболияси ва нафас олиш йўллари касалликларининг ривожланиш хавфи икки баравар кўпайган. Тадқиқот муаллифлари ковиднинг одамлар соғлиғига узоқ муддатли таъсирини кенгроқ ўрганиш зарурлигини таъкидлаган.
Аввалроқ коронавирусдан кейин ҳид билиш ҳиссини қандай тиклаш мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, АҚШда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи рекорд ўрнатганди.