Фарғонада 8-синф ўқувчиси ўзини деразадан ташлади — видео
Фарғона вилояти Қўштепа туманида 22-мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. 23 май куни дарс пайтида деразадан сакради. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган. Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синф хонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.
Шу ҳолат А.А.нинг синифдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган. Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган видеода ўқитувчи ўқувчини тергаб, ураётганини кўриш мумкин.
«Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Ўрганиш давом этмоқда, ҳолат бўйича натижаларини тегишли тартибда яна эълон қилинишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд давлат университети ётоқхонасида 29 март куни талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлагани ҳақида хабар берилганди. Воқеа тахминан тунги соат 02:00 да университет ётоқхонасида содир бўлган.