Жамият, Қашқадарё - 12:48 · 25.05.2022Фото: Қашқадарёда 8 та дарахт илдизигача бетонлаб кетилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 8 та дарахт илдизигача бетонлаб кетилди. Вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматиҚайд этилишича, ўрганишлар давомида Табассум маҳалласи Баҳодир Шерқулов кўчасида 8 туп шумтол дарахтлари илдизигача бетонлаб кетилгани аниқланди.
Зудлик билан бетонланган дарахтларнинг илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилган.
Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматиЭслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги кўпқаватли уйнинг ёнида катта дарахтларнинг таги бетонлаб ташланганди.