Жаҳон - 19:33 · 25.05.2022

Германия мамлакатга киришда ўрнатилган барча ковид чекловини олиб ташлайди

Германия ҳукумати 1 июндан мамлакатга киришга ўрнатилган ковид чекловларини олиб ташлайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Мамлакат ҳукумати 25 май куни жорий кириш қоидаларини юмшатишга қарор қилган. Киритиладиган ўзгаришга кўра, Германияга саёҳат қилувчилардан энди коронавирусга қарши эмлангани, касаллангани ёки ковиддан тузалгани ҳақида сертификат талаб қилинмайди.

Аввалроқ Германияда 60 ёшли эркак эмлашни истамаган одамларга сохта сертификатларини сотиш учун 90 марта коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинган. Шунингдек, Германияда ковиддан ўлимни аниқлайдиган нейрон тармоқ ишлаб чиқилганди.

Bugun — LIVE