Жаҳон - 19:33 · 25.05.2022

Жанубий Корея КХДРга ковидга қарши препарат юбориш шартини маълум қилди

Жанубий Корея КХДРга ковидга қарши препаратлар етказиб бериш шартини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «The Indian Express»

Унга кўра, Пхеньян ҳамкорлик таклифи бўйича ижобий қарор қабул қилса, Корея коронавирусга қарши курашда зарур бўлган дори-дармонларни учинчи давлат ёки халқаро ташкилотлар орқали етказиб беради. Мамлакат президенти Юн Сок Ёль бу бўйича маълумот берган.

«Шимолий Корея таклифни қабул қилса, биз унинг хоҳишига кўра тиббий буюмлар етказиб берамиз. Буни учинчи давлат ёки халқаро ташкилотлар орқали амалга ошириш мумкин. Биз бунга тўлиқ тайёрмиз», — деган у.

Аввалроқ Жанубий Корея КХДРда ковид аниқланиши сабабини маълум қилганди. Шунингдек, Жанубий Корея коронавирус сабабли КХДРга хат юборган.

Bugun — LIVE