Жаҳон - 22:01 · 25.05.2022

Жанубий Корея ва АҚШ КХДР синовларига жавобан ракеталар учирди

Жанубий Корея ва АҚШ Шимолий Корея синовларига жавобан иккита ракета учирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «The Hindu»

Ҳозирда икки давлат разведка хизматлари КХДРдан шарқий йўналишда учирилган учта ракета ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилмоқда. «Провокацияга жавобан армиямиз ‘Elephant Walkʼ номли ракета учириш машқларини ўтказди», дейилади Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси хабарида.

Биринчи тахминий қитъалараро баллистик ракета максимал 540 километр баландликда тахминан 360 километрга учган, иккинчи баллистик ракетанинг парвоз баландлиги тахминан 20 километр бўлган. Учинчи ракета тахминий қисқа масофали баллистик ракета бўлиб, у 760 километр масофани босиб ўтган.

КХДРнинг учта ракетасидан иккитаси Япониянинг иқтисодий зонасидан ташқарига тушган.

Аввалроқ Шимолий Корея Пунгери ядро полигонини қайта қуришга киришганди. Шунингдек, мамлакат  ядро синовларини қайта тиклаганди.

Bugun — LIVE