Жаҳон - 8:11 · 25.05.2022

ЖССТ маймунчечакка қарши оммавий эмланиш керак эмаслигини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирда маймунчечакка қарши оммавий эмланиш шарт эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Ташкилот касалликка қарши вакциналар ва вирусга қарши препаратлар етказиб бериш чекланганини таъкидламоқда.

«Маймунчечак ва коронавирус ўхшаш касалликлар эмас. Чунки чечак фақат яқин жисмоний алоқа орқали тарқалиши мумкин бўлган патогенга эга. Касаллик яқин алоқадаги оилаларда ёки ижтимоий гуруҳларда содир бўлади», — дейди ЖССТ чечак котибияти раҳбари Росамунд Люис.

Дунёда юздан ортиқ одам маймун чечакка чалинган. Касаллик туфайли Бельгия каратин жорий қилган. Германияда содир бўлаётган воқеа ҳозирги вазият Эвропада маймунчечакнинг энг катта эпидемияси деб аталмоқда.

Касаллик Германия, Шотландия, Чехия, Австрия, Бельгия, Дания, Буюк Британия, Португалия, Испания, АҚШ, Перу, Швеция, Италия, Франция, Австралия, Канада, Исроилда қайд этилган.

Мавзуга доир: Дунёда одамлар орасида тарқалаётган маймунчечак касаллиги ҳақида нималарни биласиз?

Bugun — LIVE