Жаҳон - 19:15 · 25.05.2022

Маймунчечакнинг асосий учта аломати санаб ўтилди

Россиялик шифокор ва телебошловчи Елена Малишева ва унинг ҳамкасби, кардиолог Герман Гандельман «Жить здорово!» дастурида маймунчечак касаллигининг асосий учта белгиларини санаб ўтди.

Фото: «CNC»

Шифокорларнинг сўзига кўра, дастлабки босқичларда касаллик ҳар қандай вирусли инфекция каби намоён бўлади. «Ҳарорат ошади, умумий ҳолсизлик кузатилади. Танда суюқлик билан тўлдирилган пуфакчалар пайдо бўлади», — дея Гандельман касалликнинг аломатларини санаб ўтган.

Малишева чечак тошмалари папулаларга айланиб, йиринглашини қайд этган. «Бу ташқи томондан касалликнинг энг оғир кечишини кўрсатади», — деган у.

Мутахассислар касаллик оғир босқичда асаб тизими бузилишига олиб келиши, бу эса ўлимга олиб келишини айтган. Бироқ Гандельман ҳозирги вақтда касаллик енгил кечаётгани ва маймунчечакдан ўлим ҳали қайд этилмаганини айтган.

Bugun — LIVE