Жаҳон - 19:37 · 25.05.2022

Москвада «ковид амнистия» эълон қилинди

Россия пойтахти Москвада 1 июндан бошлаб «ковид амнистияси» эълон қилинди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, бу пандемия даврида жарималарни ундириш тўхтатилишини англатади. Шаҳар мэри Сергей Собянин мазкур маълумотни маълум қилган. «Умумий ҳисобда, биз 13,6 миллиард рублга яқин маблағни йиғишни тўхтатамиз ёки қайтариб берамиз, бу ҳозирги шароитда бизнес ва москваликларни қўллаб-қувватлаш чораси бўлади», — деган мэр.

Шу тариқа Москва ижро ҳокимияти ковид чекловларини бузганлик учун белгиланган, аммо тўланмаган жарималарни ундириш бўйича ишларни тўхтатади. Москва ҳукумати, ўз навбатида, илгари тўланган жарималарни қоплаш учун корхоналар ва фуқароларга субсидиялар тўлайди. Жаримани тўлаганларга компенсация учун субсидия ваъда қилинган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус пандемияси тугамаганини эълон қилганди. Шунингдек, коронавирусдан тузалгач одам оғир касаллика чалиниши мумкинлиги айтилган.

Bugun — LIVE