Жамият, Наманган - 15:09 · 25.05.2022

Наманганда икки ўсмир 21 ёшли йигитга босқинчилик қилди

Наманган вилояти Давлатобод туманида 19 май куни икки эркак 21 ёшли А.Ж.га нисбатан босқинчлик қилгани аниқланди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, йигит 19 май куни соат 23:00 да Давлатобод туманида жойлашган тунги клуб яқинидаги йўлак орқали уйига кетаётганда икки нафар нотаниш эркак киши уни тўхтатган.

Шундан сўнг улардан бири телефон аппаратидан қўнғироқ қилиб олишни сўрагани сабабли унга ўзига тегишли бўлган нархи 1 миллион 200 минг сўмлик «RedMi-9S» телефонини берган. Кейин эркаклардан бири унинг юзига уриб, телефонни олиб кетган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Давлатобод туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли С.А. ва 19 ёшли Х.Ж. содир этгани, улар телефон аппаратини А.Н.га 200 минг сўмга сотгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тргов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманида ўзини совуқ сув билан таъминлаш хизматидан деб таништириб, босқинчилик қилган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE