Жамият - 13:22 · 25.05.2022

Ўзбекистон мактабларини 2021/2022 ўқув йилида қанча ўқувчи тамомлади?

Ўзбекистдаги 10 130 та умумтаълим мактабини 2021/2022 ўқув йилида 390 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомламоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, барча таълим масканларидаги сўнгги қўнғироқ тадбирлари Шавкат Мирзиёев томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикни ўқувчиларга етказиш билан бошланган.

Тадбир доирасида йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилган. 2021/2022 ўқув йилида фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда ижодкор ўқитувчилар фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Тадбир сўнгида битирувчи синф ўқувчилари таълим берган устозлари, таълим масканлари, ўзи учун яратилган барча шароитлар учун миннатдорлик билдирган. Қалбларни ҳаяжонга солувчи сўнгги қўнғироқ садолари янграган.

Bugun — LIVE