Жамият - 19:32 · 25.05.2022

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво кириб келади

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 26 май куни, республиканинг барча ҳудудларига 27-28 май кунлари Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

27–28 май кунлари республика ҳудуди бўйича, 29 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27–28 май кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

26 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, чўл ҳудудларида ва жанубида, 27–29 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

27 майда Ўзбекистоннинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 28 майда ҳудудларнинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 21–26 даражагача пасаяди.

Bugun — LIVE