Жаҳон - 15:42 · 25.05.2022

Қирғизистон мактабларида мадҳия айтиш мажбурий бўлади

Қирғизистонда мактабларда давлат мадҳияси ижроси мажбурий бўлади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Kaktus»

Халқ таълими вазирлиги раҳбари Алмазбек Бейшеналиев мадҳия ҳар ҳафта бошида ва охирида ўтказилишини айтган. У бу ташаббус «ўқувчиларда миллий онг ва ватанпарварликни мустаҳкамлаш»га қаратилганини таъкидлаган.

Қирғизистон мадҳияси 1992 йил 18 декабрда Республика Олий Кенгашининг 1141-XIII сонли қарори билан тасдиқланган. Дастлаб, мамлакатнинг асосий куйи учта мисра ва хордан иборат бўлган, аммо 2012 йил охирида Жогорку Кенеш иккинчи байтни чиқариб ташлашга қарор қилган.

Аввалроқ Қирғизистонда аҳолининг «Z» ва «V» белгиларидан фойдаланиши тақиқланганди. Шунингдек, мамлакатда вазирларнинг дипломи ва фуқаролигини текшириш бошланганди.

Bugun — LIVE