Жаҳон - 17:37 · 25.05.2022

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак даштда ўлик ҳолда топилди

Қозоғистонда 2021 йил қиш ойида бедарак йўқолган 42 ёшли ўзбекистонлик эркак Атирау вилоятидаги даштда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Zakon.kz»

Марҳум Қизилкогин тумани Кенбай қишлоғидаги «Азамат» фермер хўжалигида чўпон бўлиб ишлаган. 16 декабрь куни у даштга жўнаб кетиб, қайтиб келмаган. Бир кунлик қидирувлар ҳеч қандай натижа бермаган ва қидирув тўхтатилган.

Шундан сўнг, 2022  йил май ойида Қизилқўғин тумани ИИБ инспектори «Азамат» деҳқон фермасидан уч километр узоқликда номаълум шахснинг жасадини топган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, бу беш ой аввал қишда ғойиб бўлган ўзбекистонлик чўпон Н.Б бўлган.

Аввалроқ Қозоғистонда автобус ағдарилиши оқибатида 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. Шунингдек, Қозоғистонда давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак ушланганди.

Bugun — LIVE