Жаҳон - 9:25 · 25.05.2022

Қуёшнинг тарихдаги энг ёрқин суратлари эълон қилинди — фото

Европа космик агентлиги Қуёшнинг тарихдаги энг юқори аниқликда олинган суратларини эълон қилди. Бу ҳақда «Ферра» хабар берди.

Фото: « The University of Iowa»

Маълум қилинишича, суратлар махсус «Solar Orbiter» аппарати ёрдамида олинган. Айнан унинг объективларига Қуёш қутблари ва кучли чақнашлар тушган. Шу билан бирга, 2022 йил 26 мартда аппарат Қуёшга максимал даражада яқинлашиши туфайли ноодатий фотосуратлар ҳосил бўлган. Бунда космик қурилма юлдуздан Ергача бўлган масофанинг тахминан учдан бирига тенг масофага яқинлашган.

Фото: «Fontech»

Эслатиб ўтамиз, «Solar Orbiter» бир вақтнинг ўзида ўнта илмий асбоб билан жиҳозланган: улардан тўққизтаси Европа Космик агентлиги назорати остида, бири эса NASA’га тегишли. Орбитанинг асосий вазифаси Қуёш ва гелиосфера (Қуёшга яқин фазо ҳудуди) ўртасидаги алоқани ўрганишдир.

Фото: «ESA»

Аввалроқ Марсдаги Қуёш тутилиши тасвирга олинганди. Шунингдек, Қуёшда кучли чақнаш қайд этилган.

Bugun — LIVE