Жамият, Самарқанд - 9:58 · 25.05.2022

Самарқандда уйида қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаган эркак ушланди — видео

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 51 ёшли эркак ўз уйида қўлбола усулда спиртли ичимликлар тайёрлагани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум бўлишича, эркак 36 турдаги спиртли ичимликлар, хусусан, 989 дона ароқ, 16 дона вино, 8 дона шампан ва 70 литр қадоқланмаган ичимликлар тайёрлаган. Ушбу ноқонуний маҳсулотлар тегишли тартибда фуқародан олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳридаги омбордан 80 миллион сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотлари топилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE