Сиёсат - 18:42 · 25.05.2022

Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев 25 май куни АҚШ президенти Жозеф Байденга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан президентга ҳамдардлик йўллаган.

Маълумот ўрнида, АҚШнинг Техас штатидаги мактабда 24 май куни эркак отишма содир этган. Оқибатда 19 нафар ўқувчи ва икки нафар катта ёшли одам ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан мамлакат президенти Жо Байден Қўшма Штатлардаги қурол лоббисини тўхтатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Қозоғистон президенти ва халқига мамлакатда содир бўлган воқеалар юзасидан таъзия йўллаганди.

Bugun — LIVE