Жамият, Тошкент вил. - 21:29 · 25.05.2022

Тошкент вилоятида 2 ўқувчининг 58 ёшли эркакни ургани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ўқувчиси 58 ёшли эркакни ургани хабар қилинганди. Вилоят ИИББ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси

Маълум қилинишича, шаҳарда мактаб ўқувчилари безорилик содир этган ҳолати юзасидан Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шахслар эса Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистон ЙҲХБ бошлиғи ходимларини ҳақоратлаб, уларни ургани акас этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Шунингдек, Сирдарё туманида 27 сентябрь куни ота-бола қўшнисининг бошига темир «труба» билан урганди.

Bugun — LIVE