Жамият - 14:03 · 25.05.2022

Харобага айланган Ахсикент шаҳри ва ўн бир Ахмад зиёратгоҳи — суратларда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан «61-Халқаро гуллар фестивали» доирасида бир қатор ОАВ вакиллари ва блогерлар учун Намангандаги «Ўн бир Ахмад» зиёратгоҳи ва Ахсикент тарихий шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Наманганнинг Давлатобод тумани Юқори Ғирвон маҳалласида жойлашган «Ўн бир Ахмад» зиёратгоҳи маҳаллий аҳоли томонидан энг кўп зиёрат қилинадиган масканлардан бири ҳисобланади.

Ушбу зиёратгоҳ ҳақида турли ривоятлар бор. Асосан, ислом оламининг турли ҳудудлари ва турли йилларида яшаб ўтган 11 нафар Аҳмад номи билан аталувчи азиз-авлиё ва шайхлар шарафига тикланган дея талқин қилинади.

Фото: «Bugun.uz»

Зиёратгоҳ қарийб 1 гектар майдонни эгаллаган мақбара, 110 метрли шарқон услубдаги айвон, учта шийпон, таҳоратхона, намозхона, жонлиқ сўйиш учун алоҳида жой ва ошхонани ўз ичига олган. Шунингдек, рамзий дарвоза, фаввора, шаршара ва ҳовуз ҳам зиёратгохдан ўрин олган.

Фото: «Bugun.uz»

Яна бир манзил қадимий шаҳар Aхсикент бўлди. Шаҳар эрадан аввалги III асрда ташкил топган бўлиб, қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, Буюк ипак йўлининг асосий шаҳарларидан бири бўлган. Тарихий манбаларда, хусусан, «Бобурнома»да бу кентнинг алоҳида аҳамияти ҳақида кўп ёзилган. Қадимдан бу ерда ер ости сув иншооти бўлгани боис мудофаа учун қулай саналган.

Фото: «Bugun.uz»

Шаҳар Aрк, ички ва ташқи шаҳардан иборат бўлган. Бу йерда ўз даврида шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари ривожланган. 1620 йилларга келиб зилзила оқибатида улкан шаҳар вайрон бўлган. Аммо қайта тикланмаган.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Бугунги кунда харобаларнинг 60 гектарга яқин қисми сақланиб қолган бўлиб, Фарғона водийсидаги енг катта археологик ёдгорликдир. Aрхеологлар томонидан темирчилар устахонаси, Х-ХIII асрларга оид ҳаммом қолдиқлари, аскарлар хоналари, жомеъ масжиди, мудофаа деворлари, ер ости ирригация тармоқлари, ҳунармандлар маҳалласи, ҳукмдор қароргоҳи қазиб ўрганилган.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот ўрнида, мазкур ёдгорлик UNESCO бутунжаҳон маданий мероси объекти ҳам ҳисобланади. Шунингдек, Наманган вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга ега. Ҳозирга қадар Ахсикентга Белгия, Aвстрия, Япония, Жанубий Корея, Россия, Ерон, Покистон, Ҳиндистон каби давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрган. Қадамжони тадқиқ етиш, унинг жозибадорлигини ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида махсус консепсия ишлаб чиқилган.

Bugun — LIVE