Жаҳон - 9:35 · 26.05.2022

Аргентинада 86 млн йил олдинги «ўлим аждарҳоси» қолдиғи топилди — фото

Аргентинада автобус катталигидаги птерозаврнинг тошга айланган қолдиқлари топилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reddit»

Олимлар 86 миллион йил аввал динозаврлар қаторида яшаган «Ўлим аждаҳоси» деб номланган птерозаврнинг янги турини топган. Унинг қаноти узунлиги тахминан 9 метрга тенг бўлиб, тадқиқотчилар ушбу учувчи архозавр Ер юзида қанотларини ов қилиш учун ишлатган биринчи мавжудотлардан бири бўлганини таъкидлаган.

Фото: «Reuters»

Палеонтологлар қолдиқни Аргентина ғарбидаги Мендоса провинциясидаги Анд тоғларида топган. Улар қолдиқлар сақланиб қолган тоғ жинслар 86 миллион йил олдинги бўр даврига тегишли эканини аниқлаган. Лойиҳа раҳбари Леонардо Ортиc бунақа қолдиқлар илгари топилмагани, шунинг учун турга «ўлим ва аждаҳо» деган маънони англатувчи қадимги юнонча сўзларнинг бирикмасидан келиб чиққан ҳолда Thanatosdrakon Amaru номи берилганини айтган.

Фото: «Reuters»
Фото: «Live Science»

Аввалроқ Перудаги чўлда 36 млн йил олдинги кит қолдиқлари топилганди ва олимлар қирилиб кетган йиртқич денгиз ҳайвонининг улкан скелетини аниқлаган.

Bugun — LIVE