Жаҳон - 19:26 · 26.05.2022

Иорданияда тиббий ниқоб режими бекор қилинади

Иордания бош вазири мамлакатда фуқароларнинг тиббий ниқоб тақишини бекор қилди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «Brookings»

Эндиликда, ниқоб режими нафақат кўчада, балки бино ичида ҳам бекор қилинади. Мамлакатда ҳозирда касалланишлар сони 1227 тани ташкил қилади. Пандемиядан буён 1 694 216 киши касалликка чалинган. Тузалганлар эса 1 678 941 тани ташкил қилмоқда.

Аввалроқ АҚШда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи рекорд ўрнатганди. Шунингдек, Марокаш сайёҳлар учун коронавирус талабини юмшатганди.

Bugun — LIVE