Жаҳон - 10:38 · 26.05.2022

iPhone 14 Pro’нинг экрани бўйича маълумотлар очиқланди

Apple компанияси iPhone 14’га юқори сифатли селфи камераларини ўрнатмоқчи. Бу ҳақда «GSM Arena» хабар берди.

Фото: «Akkat»

Компания бунинг учун «LG Innotek»ка мурожаат қилмоқчи. Бу тарихда биринчи марта iPhone’нинг олд камераси Корея компанияси томонидан ишлаб чиқарилишини англатади. «LG Innotek» камераси дастлаб iPhone 15’да қўлланилиши керак эди, бироқ Apple яқинда режаларини ўзгартирган. Бу Хитойда ишлаб чиқарилган камералар билан юзага келган муаммолар билан боғлиқ. Агар бу маълумот тасдиқланса, iPhone 14 моделлари селфиларида автофокус олади.

Бу бошқа функцияларни яхшилаш билан бирга, олд камеранинг нархи олдинги моделларга нисбатан қарийб уч баравар ошишига олиб келади.

iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max’да ишлатиладиган ProMotion дисплейлари камида 1 Гц частотага етиши кутилмоқда. Ушбу технология батареянинг ишлаш муддатини ошириши ёки ҳар доим always-on display’ни таъминлаши мумкин.

Аввалроқ iPhone 14 тақдимоти бўлиб ўтадиган сана маълум қилинганди. Шунингдек, iPhone 14 Pro Max’нинг юқори сифатли макети намойиш қилинган.

Bugun — LIVE