Жамият, Жиззах - 11:43 · 26.05.2022

Жиззахда эр-хотин ўртасидаги жанжалга аралашган қайнота теша билан уриб ўлдирилди — видео

Жиззах вилояти Бахмал туманида эр-хотин ўртасидаги жанжалга аралашган қайнота теша билан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум бўлишича, туманнинг Гулбулоқ маҳалласида эр-хотин ўртасида рашк сабаб жанжал содир бўлган. Бундан хабар топган эр-хотиннинг қариндошлари келишмовчиликка аралашган ва муштлашув содир бўлган. Унда эркакнинг отасига теша билан оғир тан жароҳати етказилган. Оқибатда у шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизаси хулсасига кўра, марҳумнинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия ва бош мия пардалари остига, шунингдек, миячага қон қуйилиши, бош мия тўқимасининг эзилиши ва сиқилиши сабаб бош миядаги ҳаёт учун муҳим бўлган марказларнинг фалажланиши сабаб бўлган.

Жиноятчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлаганди. Оқибатда фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Bugun — LIVE