Жамият - 12:14 · 26.05.2022

Ўзбекистонликлар Facebook’дан 3 млн долларлик инвестиция олади

Meta ўзбекистонликларнинг саломатлик бўйича стартап лойиҳасини ишга тушириш учун 3 миллион доллар инвестиция киритади.

Маълум бўлишича, қорақалпоғистонлик Бекназар Абдикамолов ва Азиз Муртазоев сингапурлик ҳамкори Жастин Ким билан биргаликда Ами руҳий саломатлик бўйича стартап ишга тушириш учун Meta (Facebook) грантини қўлга киритди. Инвестициялар ҳажми 3 миллион долларни ташкил этди.

Лойиҳа руҳий саломатлик хизматини янада қулайроқ қилиш учун онлайн маслаҳат сеансларини ўз ичига олади. Бу Осиё мамлакатларидаги бизнес эгаларига ўз ходимларининг руҳий саломатлигини яхшилаш имконини беради.

«Биз Ами жамоасининг иштиёқи ва истеъдодидан ҳайратдамиз. Уларнинг Осиё аҳолисига руҳий саломатликларини сақлаш йўлида яна бир усул тақдим этиш сай-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқчимиз», — деди компаниясининг инвестициялар бўлими раҳбари Сунита Парасураман.

Bugun — LIVE