Жамият - 14:50 · 26.05.2022

Ўзбекистон аҳолисининг ярмини ёшлар ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 30 ёшгача бўлган аҳоли сони 19,6 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, бу кўрсаткич жами аҳолининг 55,6 фоизини ташкил қилади. Ҳудудлар бўйича 30 ёшгача бўлган аҳоли сони:

  • Қорақалпоғистон — 1 миллион 80 минг 873 нафар;
  • Андижон вилояти — 1 миллион 806 минг 1 нафар;
  • Бухоро вилояти — 1 миллион 38 минг 899 нафар;
  • Жиззах вилояти — 845 минг 293 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 2 миллион 15 минг 267 нафар;
  • Навоий вилояти — 559 минг 870 нафар;
  • Наманган вилояти — 1 миллион 650 минг 222 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 2 миллион 342минг 677 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 1 миллион 6388 минг 951 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 497 минг 303 нафар;
  • Тошкент вилояти — 1 миллион 542 минг 922 нафар;
  • Фарғона вилояти — 2 миллион 130 минг 346 нафар;
  • Хоразм вилояти — 1 миллион 72 минг 312 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 1 миллион 381 минг 106 нафар ёшлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йилида таҳсил олаётган талабалар сони 808,4 минг нафарни ташкил этгани хабар қилинганди.

Bugun — LIVE