Иқтисод - 22:03 · 26.05.2022

Ўзбекистонга 4 ойда қанча электромобиль олиб келинди?

Ўзбекистон январь–апрель ойларида хориждан 734 та электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 миллион долларга тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.

Қуйида 4 ойда асосан электромобиль импорт қилинган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Хитой – 654 та
  • БАА – 40 та
  • Германия – 17 та
  • Гонконг – 10 та
  • Литва – 6 та
  • Эстония – 2 та
  • Корея – 2 та

Аввалроқ Ўзбекистон январь–март ойларида хориждан 455 та электромобиль импорт қилгани хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йилда хориждан 16,9 миллион долларга 809 та электромобиль сотиб олгани очиқланганди.

Bugun — LIVE