Жаҳон - 15:23 · 26.05.2022

Рамзан Қодиров Польшага ҳужум қилиш билан таҳдид қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Россия Польшага ҳужум қилиши мумкинлиги,  бунинг учун олти сония етишини айтди. Бу ҳақда у Telegram’даги видеомурожаатида маълум қилди.

Фото: «РБК»

Унинг фикрича, мамлакат фуқаролари Россиянинг Поьлшадаги элчиси Сергей Андреевга қизил бўёқ қуйгани учун расман узр сўраши ва Украинага етказилган қуролларни қайтариб олиши керак.

«Агар бирор киши ёки давлат нотўғри бўлса, доим шундай бўлади. Украина аллақачон ёпиқ масала. Мени Польша, улар нимага эришмоқчилиги қизиқтиради. Украинадан кейин жамоа бўлса, 6 сония ичида нимага қодирлигимизни кўрсатамиз. Яхшиси қуролларингизни ва ёлланма аскарларингизни олинг. Элчимиз учун кечирим сўранг», — деган Қодиров.

Шунингдек, у Польша Россия билан «жуда ёмон ўйинлар» бошлаганини таъкидлаган. Чеченистон раҳбари Польша NATO’да эканини эслатиб, яна бир бор Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаган.

«Шунчаки, унинг айтган сўзлари биз учун буйруқдан баландроқ. Тарихни ўқинг — Россия ҳар доим барча урушларда ғалаба қозонган», — дея хулоса қилган у.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Украинага қандай раҳбар кераклигини айтганди. Шунингдек, Қодиров Украина томонда жанг қилаётган чеченлар ҳақидаги маълумот учун миллион доллар ваъда қилган.

Bugun — LIVE