Жаҳон - 19:19 · 26.05.2022

Россияда ўзбекистонлик эркак 19 ёшли қизни зўрлади

Россиянинг Сестрорецк шаҳридаги Курортний туманида 23 май куни ўзбекистонлик 35 ёшли эркак 19 ёшли қизни зўрлади. Бу ҳақда «NevaToday» хабар берди.

Фото: «Новости Ставрополя»

Полицияга ҳолат юзасидан 24 май куни зўрланган қиз дугонасининг онаси мурожаат қилган. Жабрланувчи дўконда сотувчи бўлиб ишлаган.

Ҳодиса куни қиз ўзбекистонлик эркак билан ичкилик ичган, шундан кейин эркак қизнинг номусига теккан. Эртаси куни жабрланувчи полицияга ариза ёзган. Гумонланувчи эса қўлга олинган.

Қиз шифокор кўригидан ўтказилиб, қониқарли ҳолатда уйига жўнатилган. Айни пайтда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ Россияда 41 ёшли ўзбекистонлик эркак 14 ёшли қизга тегажаклик қилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик аёл пичоқ жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Bugun — LIVE