Россияда ўзбекистонлик мигрантларга оид янги таклиф берилди

Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича тажриба лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга кириши мумкин бўлган мигрантларнинг максимал сонига қўйилган чекловларни олиб ташлашни таклиф қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, ҳозирда квоталар сони 10 минг кишини ташкил этади. Вазирлик, шунингдек, «тармоқ» тамойилини бекор қилишни ҳам таклиф қилган — шу пайтгача Ўзбекистондан ишчи кучи импорти учун фақат қурилиш сектори ва агросаноат мажмуаси компаниялари ариза бериши мумкин бўлган. Янги таклифга кўра эса эндиликда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги ташкилотларга ҳам тажрибада иштирок этишга рухсат берилиши мумкин. Лойиҳада иштирок этиш принципи сақланиб қолган: ходимлар маълум бир иш берувчининг эҳтиёжларига кўра жалб қилинади.

Келтирилишича, Россия Меҳнат вазирлиги потенциал иштирокчилар доирасини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирларини мақсадли олиб кириш бўйича пилот лойиҳанинг бир қатор параметрларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Ҳукуматнинг 2021 йил 6 октябрдаги қарорига тегишли ўзгартиришлар лойиҳаси «regulation.gov.ru» сайтида эълон қилинган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг октябрь ойида Россия Меҳнат, Қурилиш ва Ички ишлар вазирлиги мамлакатга хорижий ишчи кучини қабул қилишнинг янги механизмини синовдан ўтказиш бошланганини эълон қилган. Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган махсус келишув доирасида ушбу мамлакатнинг 10 минг фуқаросини қурилиш индустрияси ва агросаноат корхоналарида ишлаш учун Россияга олиб киришни кўзда тутувчи тажриба лойиҳаси ишга туширилган.

Пандемия даврида санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилиш муаммосини ҳал қилиш учун Россияга келишни хоҳловчилар тиббий кўрикдан, ПЗР текширувидан ўтказилган ва бевосита Ўзбекистон ҳудудида «Спутник лайт» ёки бошқа вакциналар билан эмланган.

Янги механизмга кўра, чет эл фуқароси ташриф буюрган ходимга ишлаш учун рухсатнома берган аниқ иш берувчининг қўлида ишлайди.

Аввалроқ Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида 15 кун регистрациясиз бўлиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилганди. Шунингдек, Россия Давлат думаси 20 апрель кунги ялпи мажлисда Ўзбекистон билан республика фуқароларининг Россияда мажбурий рўйхатга олинишини Россияга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтириш ҳақидаги келишувни ратификация қилганди.

Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:05 | 8.8.22
Ўзбекистонда 8 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма