13:11 | 26.05.22 317
Россияда ўзбекистонлик йигит баландликдан йиқилиб тушди
Жабрланувчи оғир аҳволда, жонлантириш бўлимига ётқизилган
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманидаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 25 ёшли йигит икки метр баландликдаги зинадан йиқилиб тушди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 24 май куни соат 13:30 (Москва вақти билан) содир бўлган. Оқибатда ўзбекистонлик ишчи йигит оғир жароҳат олган. У ёпиқ бош мия суяги ва мия контузияси билан оғир аҳволда касалхонага, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик аёл пичоқ жароҳати билан касалхонага ётқизилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигит бош мия жароҳати билан ҳушсиз ҳолда топилган.