Жаҳон - 19:27 · 26.05.2022

Шанхайда ковид сабабли ёпилган мактаблар қайта очилади

Шанхайда коронавирус сабабли ёпилган мактаблар қисман қайта очилади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «China Daily»

Маълум қилинишича, июнь ойида ўрта мактаб ўқувчилари дарсларга қайтади. Шанхайнинг 26 миллионга яқин аҳолиси учун жорий этилган локдаун март ойининг охиридан бери давом этмоқда. 1 июндан бошлаб ҳукумат эпидемияга қарши курашнинг янги босқичига ўтмоқчи.

Мегаполисда ковиднинг тарқалишига қарши кураш чоралари босқичма-босқич юмшатилади. Карантин касалланганлар аниқланмаган ҳудудларда яшовчилардан олиб ташланади. Июнь ойининг охиригача ҳукумат шаҳардаги ҳаётни нормал ҳолатга қайтаришни ваъда қилмоқда

Аввалроқ Шанхайда коронавирус сабабли метро фаолияти тўхтатилганди. Шунингдек, Шанхайда ковид қоидаларини текширишга робот итлар жалб қилинган.

Bugun — LIVE