Жаҳон - 19:25 · 26.05.2022

Швецияда 65 ёшдан ошганлар вакцинанинг бешинчи дозасини олади

Швецияда касалланиш хавфи юқори бўлган одамлар учун коронавирусга қарши вакцинанинг бешинчи дозаси тавсия қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, хавф гуруҳига 65 ёшдан ошган фуқаролар ва ҳомиладор аёллар киради. «Вакцина жиддий касаллик ва ўлимнинг олдини олиш учун бизнинг энг кучли воситамиздир», — деган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Лена Халленгрен.

Мамлакатнинг 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолиси учун препаратнинг уч дозаси ва 12 ёшдан 17 ёшгача бўлганлар учун икки доза тавсия этилган. Швецияда 12 ёшгача бўлган болалар ковидга қарши эмланмайди.

Аввалроқ коронавирус болаларда оғир жигар касаллигига олиб келиши мумкинлиги маълум қилинган. Шунингдек, ковиддан кейин ҳид билиш ҳиссини қандай тиклаш мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE