Бухоро, Жамият - 10:07 · 26.05.2022

Видео: Бухорода ўқувчи фахрий ёрлиқ берилмагани учун директорга сув сепди

Бухоро шахридаги 19-мактабда ўқувчи фахрий ёрлиқ берилмагани учун директорга сув сепди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Скрин: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа 25 май куни 19-умумтаълим мактабида сўнгги қўнғироқ тадбири вақтида содир бўлган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ХТБ масъуллари томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, мактабнинг 11-синф ўқувчиси унга фахрий ёрлиқ берилмаганидан норози бўлиб, директорнинг устига сув сепиб юборган.
Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ХТБ мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради.

Аввалроқ Бухорода мактаб директори 8-синф қизни калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Bugun — LIVE