Жаҳон - 19:26 · 26.05.2022

Япония коронавирус сабабли хорижликлар учун ёпган чегарани очади

Япония коронавирус сабабли ёпган чегараларни июнь ойидан бошлаб хорижлик сайёҳлар учун очади. Бу ҳақда «Kyodo» хабар берди.

Фото: «GaijinPot Travel»

Мамлакат бош вазири Фумио Кисида ҳукумат қарорини тез орада эълон қилиши кутилмоқда. 24 майдан бошлаб Япония АҚШ, Австралия, Таиланд ва Сингапурдан эмланган сайёҳлар учун кичик турларни қабул қила бошлаган. Бунгача Япония G7 аъзоси бўлиб, хорижлик сайёҳларнинг киришини рад этишда давом этган.

Аввалроқ Таиландда коронавирус сабабли 2 йиллик фавқулодда ҳолат узайтирилганди. Шунингдек, Бельгияда қатор коронавирус талаблари бекор қилинганди.

Bugun — LIVE