Андижон, Жамият - 21:32 · 27.05.2022

Андижонда аёл аппендицитни олиб ташлаш операциясидан сўнг вафот этди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида аёл аппендицитни олиб ташлаш операциясидан сўнг вафот этди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича,  «Андижонда аппендицитга гумонланиб операция қилинган аёл вафот этди» номли хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Аниқланишича, туманнинг Қўштепа МФЙ Мустақиллик кўчасида яшаган фуқаро Д.О. 2022 йил 26 апрель куни туман тез тиббий ёрдам бўлимига ўткир аппендицит ташхиси билан олиб келинган.

Шу куни операция ўтказилиб, ундан кейинги ҳолати яхшиланмагани оқибатида 2022 йил 28 апрель куни вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.О нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида комиссиявий суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Қўшработ туманида илк бор тўхтаб турган юракда жарроҳлик амалиёти ўтказилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда бемор танаси 16 даражагача совитилиб, 12 соатлик мураккаб операция ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE