Жаҳон - 17:25 · 27.05.2022

АҚШда ёлғиз кексаларга ёрдам беришнинг ноодатий усули топилди

АҚШ ҳукумати ёлғиз қолган кексаларга роботлар тарқатади. Бу ҳақда «The Verge» хабар берди.

Фото: «parkcitywalktolifts.com»

Бу қарор аҳолини рўйхатга олиш бюроси мамлакатда 65 ёшдан ошган қарийб 14 миллион киши борлиги ҳақидаги ҳисоботни эълон қилганидан кейин қабул қилинган. Расмийлар бундай одамларга ижтимоий четланишга қарши курашда ёрдам бермоқчи.

75 ёшдан ошган, интернетдан бепул фойдаланиш имкониятига эга, технологиядан фойдаланишни биладиган ва Wi-Fi тармоғига эга кексалар Исроилнинг «Intuition Robotics» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ElliQ робот ёрдамчиларини олади.

Роботлар кекса одамларга дори-дармонларни қабул қилишда, одамлар билан мулоқотда ёрдам беради. Ижтимоий вазифаларни бажаришни эслатиб туради. Роботлар фойдаланувчининг одатларига мослаша олади: агар одам ҳазил қилишни яхши кўрса, робот кулишни ўрганади ва ҳоказо.

Аввалроқ қайси давлат робот ишлаб чиқаришда етакчи экани маълум бўлганди. Шунингдек, Хитойда дунёдаги энг катта ҳарбий робот ишлаб чиқилганди.

Bugun — LIVE