Иқтисод - 15:46 · 27.05.2022

Энергетика вазирлиги электр энергияси учун нархлар ошгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистонда фойдаланилган электр энергиясининг 200 кВтдан ортган қисми учун 7500 сўмдан тўлов қилиниши тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Энергетика вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ушбу маълумот мутлақо ёлғон ҳисобланиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик сўралади.

«Шуни қўшимча қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг ‘Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида’ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz’га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий тармоқ админларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганди. Молия вазирлиги хабар юзасидан муносабат билдирган.

Bugun — LIVE