Жамият, Фарғона - 18:31 · 27.05.2022

Фарғонадаги қишлоққа сел келди — видео

Фарғона тумани Ёрдон қишлоғи ҳудудида 27 май куни сел кузатилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзгидромет» ахборот хизмати

Маълум бўлишича, тахминан соат 15:50 да қишлоқ ҳудудида кучли жала ёмғирлар ёғиши оқибатида Қайирма сел йўлида тахминан секундига 3-4 метр/куб ҳажмдаги сел оқимлари келган.

Бунинг оқибатида шу ҳудуддаги 1 та аҳоли хонадонига сел оқими кириши кузатилган бўлиб, хонандоннинг турар жойи ва экин майдонларига зарар келтирди. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ «Ўзгидромет» кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши ҳақида хабар берганди.

Bugun — LIVE