Жаҳон - 8:11 · 27.05.2022

Исроил юқори мартабали эронлик зобитни йўқ қилди

Исроил ҳукумати Эрон армиясининг юқори мартабали зобити Саяд Ходаини йўқ қилди. Бу ҳақда «New York Times» хабар берди.

Фото: «AFP»

Марҳум зобит исроилликлар ва дунёнинг бошқа мамлакатлари фуқароларини ўлдиришда айбдор деб топилган. У Эрон армиясининг махфий бўлинмаси қўмондони ўринбосари бўлиб ишлаган. «Дунёнинг турли бурчакларида маълум одамларни ўлдириш бўйича кўрсатма олган».

Таъкидланишича, Ходаи 22 май куни Теҳрондаги уйи ёнида ўлдирилган. Манбаларга кўра, унинг машинасига қуролланган икки киши яқинлашган, шундан сўнг унга қарата камида бешта ўқ отган. Шундан сўнг расмий Теҳрон воқеада Исроилни айблаган ва мамлакат Миллий хавфсизлик кенгаши бу қотилликка қаттиқ жавоб беришга ваъда берган.

Ходаи Яқин Шарқдаги операциялар учун масъул бўлган, аммо унинг фаолият соҳаси бу билан чекланиб қолмаган. Унинг нишонлари орасида Европа, АҚШ, Кения, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликларининг тинч фуқаролари ва расмийлари ҳам бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ Исроил Эронга қарши урушга тайёрланишни бошлаганди. Шунингдек, Эрон президенти Сулаймонийнинг ўлими сабабли Трампни ҳибсга олишни талаб қилганди.

Bugun — LIVE