Жаҳон - 19:26 · 27.05.2022

Жанубий Корея ҳукумати ковид беморларга жиддий эътибор қаратишга ваъда берди

Жанубий Корея бош вазири Хан Док Су юқори хавф гуруҳига кирувчилар ковидга чалинган куниёқ керакли дорилар билан таъминланишини айтди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Фото: «BBC»

Бош вазирнинг таъкидлашича, тест ўтказиш, касалликни даволаш ва хавф гуруҳига кирувчи шахсларга, шунингдек, 60 ёшдан ошганларга препаратлар буюриш бир кун ичида амалга оширилади. Шифокорлар бу ишларга жалб қилинади. Мамлакатда март ойининг ўрталаридан бошлаб коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони камайиб бормоқда.

Аввалроқ Шимолий Кореяда коронавирус тарихдаги энг катта зарба деб баҳоланганди. Шунингдек, Жанубий Корея коронавирус сабабли КХДРга хат юборганди.

Bugun — LIVE