Жамият - 22:01 · 27.05.2022

Ўзбекистон «Halal In Travel – Global Summit 2022»да иштирок этади

Ўзбекистон 2022 йилнинг 31 майидан 2 июнига қадар Сингапурда бўлиб ўтадиган мусулмон туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган «Halal In Travel – Global Summit 2022»да иштирон этади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun,.uz»

Келтирилишича, мазкур тадбир бутун дунёдан сайёҳлик соҳасида чуқур билимга эга 70 дан зиёд мутахассисларни ўзида тўплайди.

Ўзбекистондан ушбу саммитда бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этади (онлайн форматда). Шунингдек, тадбирда Индонезия вице-президенти, Мальдив ороллари туризм вазири ва Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири қатнашади.

Саммит якунида «Halal in Travel» мукофоти тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу мукофот турли тоифларни қамраб олувчи мусулмонлар ҳаёт тарзидаги саёҳатлар сегментига сезиларли ҳисса қўшган йўналишлар, ташкилотлар, компаниялар ва шахслар кесимида тақдим этилади.

Аввалроқ Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бюроси фаолиятида иштирок этиши хабар берилганди. Шунингдек, Бельгия пойтахти Брюсселда 15–17 ноябрь кунлари «Ўзбекистон Республикаси–Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 16-мажлиси бўлиб ўтиши маълум қилинганди.

Bugun — LIVE