Жамият - 12:20 · 27.05.2022

Ўзбекистонда апрель ойида фуқароларга қанча кешбэк тўлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда апрель ойида истеъмолчиларга салкам 40 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг апрель ойида 427 минг нафар истеъмолчи томонидан 8 миллионтага яқин чек «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган. Шундан 7,5 миллионтасига 61,4 миллиард сўм кешбэк ҳисобланган. Қайд этилишича, 27 май ҳолатига кўра, 340 мингдан ортиқ фуқароларга 38,6 мсўм кешбэк тўлаб берилган.

Қўшимча қилинишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбэк суммалари тўлаб борилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан бери истеъмолчиларга 57,5 миллиард сўмлик кешбэк тўлангани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE