Жамият - 12:50 · 27.05.2022

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ажримлар сони кўпаймоқда?

Ўзбекистонда январь–апрель ойларида 16 256 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитиаси ахборот хизмати «Bugun.uz» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг бошидаги 4 ойида январь–апрель ойларида 16 256 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (1982 та) кузатилган. Қуйида ҳудудлар кесимида кузатилган ажралишлар сони эълон қилинган:

  • Қорақалпоғистон  – 729 та;
  • Андижон вилояти – 1658 та;
  • Бухоро вилояти – 923 та;
  • Жиззах вилояти – 559 та;
  • Қашқадарё вилояти – 1342 та;
  • Навоий вилояти – 465 та;
  • Наманган вилояти – 1404 та;
  • Самарқанд вилояти – 1736 та;
  • Сурхондарё вилояти – 908 та;
  • Сирдарё вилояти – 580 та;
  • Тошкент вилояти – 1700 та;
  • Фарғона вилояти – 1628 та;
  • Хоразм вилояти – 642 та;
  • Тошкент шаҳри – 1982 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда қанча оила фарзандсиз ажрашгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE